Қувондиқ Рўзиев "Қўқон-1912"га қайтди
05 янв 2022 15:15
Янгиликлар
Қувондиқ Рўзиев "Қўқон-1912"га қайтди
"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев "Қўқон-1912"га қайтди.
"Барчангизга маълумки Рўзиев ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси сафида ўтказган эди. Жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийларимизнинг саъйи-ҳаракатлари , қолаверса Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизга бўлган садоқати, моҳир ярим ҳимоячини Қўқонга қайтишига сабаб бўлди. Қувондиқ Рўзиев бугун жамомизнинг машғулотларига келиб қўшилди. Тез орада футболчи билан шартнома имзоланади.
Бу хабар барча мухлисларимизни хурсанд қилганлиги аниқ. Жамоамиз номидан Қувондиқ Рўзиевни ўз оиласига қайтгани билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз!
Ўз уйингга хуш келибсан Қувондиқ!", - дейилади қўқонликлар хабарида.
Маълумот учун, Рўзиев йил бошида "Қўқон-1912"дан "Навбаҳор"га кўчиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 5
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар