UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  4 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  16 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  1 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради Янгиликлар

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради

Ҳадемай, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига ҳам старт берилади.
Биринч босқичда “Ғарб” минтақасида иштирок этган Нукуснинг “Орол” жамоаси иккинчи босқичда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шу боис айни дамда жамоа ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаб юборган. Ушбу жамоага Қорақалпоқ футболининг ёрқин намоёндаларидан бири Неъматулло Қуттибоев устозлиқ қилиб келмоқда. Куни-кеча ушбу ёш мураббий билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни билдириб ўтди.

"Жамоамизда молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли футболчиларга берилган таътил бироз чўзилиб кетди", – дея гап бошлади Қуттибоев. "Яқинда ҳаммаси ижобий ҳал этилди ва йиғинни бошлаб юбордик. Биласиз, ҳозир кўплаб клубларда моддий қийинчилик бор. Шу билан бирга “Орол”да ҳам. Лекин боя айтганимдек, футболчиларни ўз қароргоҳимизда йиғишга эришдик ва машғулотларни ўтказяпмиз. Иккинчи босқич ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Таркибимизда айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмади. Тўғри, ҳозир кўрикдан ўтиш учун бир нечта футболчилоар келган. Улар асосан иккинчи лигада ўйнаган маҳаллий футболчилардир. Сафимизни биргина Темур Турдиев тарк этди. Менга маълум бўлишича, ҳимоячи олий лига вакили “Қизилқум” таркибига бориб қўшилган. Айрим чизиқларни кучайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан битта муносиб дарвозабон керак. Холбуки, имкони бўлганида ҳар бир позицияга ўйинчи олган бўлардик. Лекин шуниси аниқки, иккинчи босқичда ҳам асосан ўзимизнинг маҳаллий ёш футболчиларга имконият берамиз".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика