UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  11 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда Янгиликлар

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда

Суперлиганинг икки мураббийи ҚПЛ клублари назарига тушди.

Бу ҳақда KazFootball.kz хабар берди.

Улардан биринчиси қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш ва ушбу мамлакатда ўзига хос из қолдирган – Улуғбек Бакаев. У "Тобол", "Жетису" ва "Иртиш" жамоаларида ўйнаган. Қозоғистон чемпиони ва Қозоғистон кубоги соҳибига айланган. Қозоғистон чемпионатининг тўрт карра энг яхши тўпурари, умуман олганда, Премьер-лигада 111 та гол урган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг "Бухоро", кейин "Сўғдиёна"да бош мураббийлик қилган.

Иккинчиси 50 ёшли тожикистонлик мутахассис, "Нефтчи" устози – Виталий Левченко. Ёшлигида уни Хўжанддан Киевнинг "Динамо"сига олиб кетишган ва у ерда иккинчи жамоада ўйнаган. Украинанинг ЦСКА ва "Таврия" клубларидан кейин Россия ва Хитой клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятини Украинада бошлаган. Украина ёшлар терма жамоаси мураббийи, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби, тожик клублари ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоасида фаолият юритган. Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан биргаликда икки марта Тожикистон чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Тожикистоннинг икки карра энг яхши мураббийи деб топилган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика