UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Қозоғистон. 24-тур. Гейнрих ва Кападзенинг голлари "Актобе"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Қозоғистон. 24-тур. Гейнрих ва Кападзенинг голлари "Актобе"га ғалаба келтирди

Қозоғистон премьер лигасида 24-тур ўйинлари якунланди.
"Иртиш" сафарда "Шахтёр" меҳмони бўлди. ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга яқин турган "Шахтёр"га қарши ўйинда дуранг қайд этилди - 1:1. Ушбу ўйинда Улуғбек Бақоев тўлиқ ўйнади. Камолиддин Мурзоев эса жароҳати туфайли майдонга тушмади. 

"Иртиш" 18 очко билан 5-ўринда бормоқда.

ШАХТЕР - ИРТИШ - 1:1 (1:1)
Голлар
: Тарасов, 33 (1:0). Бегалин, 37 (1:1).

"Жетису" эса ўз уйида "Тараз"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйинда майдон эгалари сафида Руслан Мелзиддинов тўлиқ ўйнади. Шавкат Саломов эса майдонга тушгани йўқ. "Жетису" айни пайтда 11 очко билан 11-ўринда бормоқда.

ЖЕТИСУ - ТАРАЗ - 0:2 (0:2)
Голлар
: Мехмедович, 2 (0:1). Скорих, 15 (0:2).

Чемпионлик учун курашаётган "Актобе" бугун ўз уйида "Қайрат"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Қувонарлиси ҳар иккала голни ҳам ўзбекистонлик футболчилар уришди. 21-дақиқада Александр Гейнрих ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада Темур Кападзе ўйинга нуқта қўйди - 2:0. Гейнрих учрашувда 68 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кападзе тўлиқ ўйнади. "Актобе" 27 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Мавсум тугашига эса 8 тур қолди.

АКТОБЕ - ҚАЙРАТ - 2:0 (1:0)
Голлар:
Александр Гейнрих, 21 (1:0). Темур Кападзе, 77 (2:0).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика