Қозоғистон. 21-тур. "Жетису" мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
27 июл 2013, 20:34
Бугун Қозоғистон премьер лигасида 21-тур ўйинлари бошланди.
Ҳамюртларимиз тўп тепишаётган "Жетису" клуби сафарда "Тобол"га қарши майдонга тушди. Учрашувда "Тобол" 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Руслан Мелзиддинов ва Шавкат Саломов ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишди. "Жетису" 20 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

ТОБОЛ - ЖЕТИСУ - 3:1 (1:0)
Голлар:
Куртиши, 19 (1:0). Абишев, 85 (2:0). Жумаскалиев, 87 (3:0). Перич, 90 (3:1).

"Актобе" ва "Иртиш" ўз ўйинларини эртага ўтказишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia