UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  2 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  27 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1

Қозоғистон. 13-тур. "Актобе", "Иртиш" ва "Шахтёр"дан бир хил ғалаба Янгиликлар

Қозоғистон. 13-тур. "Актобе", "Иртиш" ва "Шахтёр"дан бир хил ғалаба

Кеча Қозоғистон Премьер-Лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизни ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга қаратамиз.

"Актобе" сафарда "Спартак" меҳмони бўлиб ғалаба қозонди - 1:0. Меҳмонлар сафида Кападзе тўлиқ ўйнади. Гейнрих эса 60-дақиқада алмаштирилди. "Актобе" 32 очко билан мусобақа жадвалининг 1-поғонасида бормоқда. Клубнинг энг яқин таъқибчиси бўлган "Қайсар" ҳисобида 24 очко бор.

"Шахтёр" Қарағандада "Тараз"ни қабул қилиб ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада гол уриб ғалабани илиб кетди - 1:0. Учрашувда Шавкат Саломов 56, Камолиддин Мурзоев 57 дақиқа ҳаракат қилди. Виктор Кумиков бошчилигидаги жамоа 23 очко билан 3-ўринга чиқиб олди.

"Иртиш" сафарда "Атирау"га қарши майдонга тушиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Меҳнонлар таркибида Улуғбек Бақоев 65 дақиқа ҳаракат қилди ва огоҳлантириш ишлаб олди. 17 очко жамғарган "Иртиш" мусобақа жадвалининг 7-ўринидан жой олган.


Қозоғистон чемпионати. 13-тур
24 май (шанба)

СПАРТАК - АКТОБЕ - 0:1
Гол
: Пиццелли, 68 (0:1).

ШАХТЁР - ТАРАЗ - 1:0
Гол:
Топчагич, 90+2 (1:0).

АТИРАУ - ИРТИШ - 0:1
Гол:
Дудченко, 35 (0:1).

ЖЕТИСУ - ТОБОЛ - 1:2
Голлар
: Шимкович, 36 (0:1). Бугаев, 52 (0:2). Демель, 63 (1:2).

ОРДАБАСИ - ҚАЙРАТ - 1:0
Гол:
Бакаев, 86 - ўз дарвозасига (1:0).

ҚАЙСАР - АСТАНА - 1:0
Гол
: Дмитренко, 7 - ўз дарвозасига (1:0).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика