Қойил! 38 ёшли "Бетис" сардори клуби шартномасини узайтиради

Alisher
6 дек 2019, 13:56
"Бетис" вингер Хоакин Санчес билан мавсум сўнггига қадар шартномага эга.

Футболчининг клуб билан 2019/20 йилги мавсум сўнггига қадар шартномаси бўлса ҳам, у яна 1 йиллик шартнома имзоламоқчи.

38 ёшли Хоакин жорий мавсум Ла Лигада 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга эришди.

Футболчи Испания терма жамоасида 52та ўйин ўтказиб, 4та гол урган. У "Бетис"да 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: France Football