UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 3-тур учрашувлари ўтказилди  0 16:20Суперлига. 30-турдан ОНЛАЙН натижалар  22 15:57"Кристал Пэлас" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 15:26Рафинья "Барселона"ни АПЛ клубига алмаштириши мумкин  2 14:42Симеоне Серлотнинг "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 13:32Вальвердега яна бир АПЛ даъвогари пайдо бўлди  3 12:37"Ливерпул" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфернинг асосий шарти маълум  6 11:51"Интер" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:22Лондон клуби “Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 10:57"Шўртан" футболчисига Қувайт ва Сербиядан қизиқиш бор  4 10:34ЎзПФЛ "йил футболчиси" учун номзодларни 5 тагача қисқартирди  20 10:10Месси жаҳон рекордини янгилади  41 09:43Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 09:18Сўнгги турларда Алиқуловни захирага "михлаб" қўйган мураббий истеъфога чиқди  3 09:15Виталий Левченко: "Танқид ва босимларни енгиб чемпион бўлдим"  12

Қосимов рекордчи, Бердиев иккинчи, Бабаян Абрамовга етиб олди Янгиликлар

Қосимов рекордчи, Бердиев иккинчи, Бабаян Абрамовга етиб олди

Осиё чемпионлар лигасида ўзбек клубларини бошқарган мураббийлар статистикасига назар.

Куни кеча Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқич ўйинлари старт олди. Бир йўла тўртта клубимиз гуруҳдаги ўз учрашувларини ўтказишди.

Биз эътиборингизни бош мураббийларга қаратмоқчимиз. ОЧЛда бош мураббий сифатида ўзбек клублари билан энг кўп ўйин ўтказган мутахассис Миржалол Қосимов ҳисобланади. Қосимов ўз вақтида "Бунёдкор", ҳозирда ОКМК билан қитъанинг энг нуфузли мусобақасида бош мураббий бўлиб жами 49та ўйин ўтказган. У бошчилигидаги клуб 20 марта ғалаба қозонган ва 64та гол уришга эришган.

"Насаф" клуби шу кунга қадар ОЧЛда жами 37та ўйин ўтказган. Эътиборлиси бу ўйинларнинг барчасида Рўзиқул Бердиев бош мураббий бўлган!

Ўйин ўтказиш бўйича кейинги ўринда марҳум Виктор Жалилов жой олган - 26та баҳс. Жалилов "Пахтакор" ва "Машъал" бош мураббийи сифатида ОЧЛда ишлаган.

"Локомотив" устози Андрей Микляев ҳисобида 22та ўйин мавжуд. "Нефтчи" афсонаси Юрий Саркисян ҳисобида 22та ўйин бор. "Бунёдкор" билан 3 мавсум ишлаган Сергей Лушчан ОЧЛда 21та ўйинда бош мураббий бўлган.

"Навбаҳор" устози Самвел Бабаян ўйинлар сони бўйича "Локомотив" собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовга етиб олди - 8тадан.

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихнинг ОЧЛдаги дебюти йирик мағлубият билан бошланди.

Рўйхатда Шота Арвеладзе, Тачмурад Агамуродов, Луиз Фелипе Сколари, Амет Мемет, Славче Войнески, Деян Журжевич, Валерий Непомняшчий, Миодраг Радулович, Питер Хюистра, Зико, Ҳаким Фузайлов каби хорижлик мураббийлар бор.

Агар ҳозирги мураббийлар йил охиригача ўз лавозимларида қолишса Қосимов 50, Бердиев 40, Бабаян 10-ўйинларини ўтказишади.


Мураббийлар

Ўйин

Ютуқ

Дуранг

Мағлубият

Т-Н

Очко

Миржалол Қосимов 

49

20

15

14

64-60

75

Рўзиқул Бердиев 

37

12

9

16

38-48

45

Виктор Жалилов 

26

15

4

7

42-34

49

Андрей Микляев 

22

6

9

7

28-26

27

Юрий Саркисян 

22

8

1

13

26-38

25

Сергей Лушчан 

21

3

5

13

16-31

14

Равшан Ҳайдаров 

17

6

4

7

24-26

22

Шота Арвеладзе 

15

8

3

4

20-15

27

Тачмурад Агамуродов 

14

6

3

5

17-12

21

Луиз Фелипе Сколари 

9

4

1

4

14-15

13

Вадим Абрамов 

8

2

1

5

14-15

7

Самвел Бабаян 

8

2

4

2

8-9

10

Амет Мемет 

7

3

2

2

6-9

11

Андрей Фёдоров 

7

2

1

4

10-12

7

Славче Войнески 

6

2

0

4

10-15

6

Деян Журжевич 

6

2

1

3

6-10

7

Муроджон Исмоилов 

6

2

1

3

6-9

7

Валерий Непомняшчий 

6

3

1

2

11-7

10

Миодраг Радулович 

6

3

0

3

8-10

9

Нўъмон Ҳасанов 

6

3

1

2

10-9

10

Питер Хюистра 

6

1

4

1

6-8

7

Александр Волков 

5

2

0

3

5-8

6

Зико

2

1

0

1

1-3

3

Ҳаким Фузайлов 

2

0

0

2

3-6

0

Максим Шацких 

1

0

0

1

0-3

0




Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика