UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  0 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  25 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  2 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  3 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   1 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  6 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат) Янгиликлар

Қосимов “Бунёдкор”ни тарк этди! (Муносабат)

Бугун “Бунёдкор”га оид расмий хабар чиқди. Яъни, шу пайтгача клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келган Миржалол Қосимов ўз лавозимини тарк этди ва бундан буён бор эътиборини миллий терма жамоага қаратадиган бўлди.
Бу гап сал олдинроқ тарқалган эди. Яъни, Осиё Кубоги-2015га қуръа ташланишидан олдин. Бизга маълум бўлишича, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовни ёнига чақириб, терма жамоа ёки клубдан биттасини танлашини сўраган. Қосимов эса ўйлаб олиш учун бироз вақт олган ва қуръа натижалари маълум бўлгач, терма жамоа вариантида тўхталди.

Бунинг устига “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасида қийин аҳволда қолди. Клубнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Қолаверса, жамоа ўйинида мазмун йўқолгандек. Бу эса Қосимовнинг кетишига сабаб бўлди. Фикримча, Қосимовга бир муддат танаффус керак эди. Албатта, у кишининг иш фаолиятига аралашиш ниятим йўқ. Лекин инсонийлик тарафдан олиб қараганда, айтайлик, охирги икки-уч йилда Қосимов деярли дам олмасдан ишлади. Доим катта босим остида юрди. Мана шунинг учун ҳам танаффус керак эди.

Маълум муддат дам олган мураббий ўз ишига янада чанқоқлик билан шўнғийди. Буни европалик мураббийлар мисолида кўп бора кўрганмиз. Ана энди Қосимов ҳам бор эътиборини миллий терма жамоага қаратади. Футболчиларни кузатади, рақибларни ўрганади, жамоани Осиё чемпионатига тайёрлайди.

“Бунёдкор”ни эса ҳозирча Волков – Отажонов – Эргашев – Саркисян квартети бошқариб туради. Лекин жамоага албатта янги бош мураббий керак. Чунки чемпионлик учун курашадиган клубда битта БОШ бўлиши шарт. Фақат кимлигини ҳозирча билмаймиз. Қосимов эса назаримда “Бунёдкор”дан кетиб тўғри қилди. Чунки барибир иккита жамоани бошқариш ниҳоятда оғир.

Хабарингиз бор, шу йилнинг кузида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мана шу мусобақага ҳам терма жамоани Қосимов олиб борар экан. Ундан кейин қишда Осиё Кубоги ўтказилади. Хуллас, бу ёғига иш кўп. Тайёргарлик, йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари дегандек. Демак, Қосимов учун янги режалар энди бошланади. Биз бу борада Миржалол Қўшоқовичга омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика