UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  11 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

Қосимов барча анъаналарга чек қўйди. "Андижон" чемпион. Пойтахт клублари осмонида эса қора булут — Суперлиганинг 12-тури ҳақида Янгиликлар

Қосимов барча анъаналарга чек қўйди. "Андижон" чемпион. Пойтахт клублари осмонида эса қора булут — Суперлиганинг 12-тури ҳақида

Бир неча кун олдин Суперлиганинг 12-тур учрашувларига якун ясалди.

Мазкур тур давомида мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувлар гувоҳига айланишди. Биз эса ўтган ўйинларга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Металлург"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 11 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги маротаба 2023 йилги мавсумнинг сўнгги турида "Олимпик"ни таслим қилганди. 

- "Сурхон" Суперлигада сўнгги 4 та ўйинда рақибларига ютқазгани йўқ, 2 дуранг, 2 ғалаба. 

- Бекободликлар 3 та ўйиндан бери "Сурхон"ни ютишни уддалай олмаяпти. Улар охирги марта 2022 йилги мавсумда рақибидан 3 очко тортиб олган. 

- Шаҳзод Убайдуллаев Суперлигадаги 95-учрашувида майдонга тушди ва 27 та гол урди. 

- Жаҳонгир Абдусаломов фаолиятида илк бор битта ўйинда 2 та гол урди. 

- Қизиқ факт. "Металлург" 2024 йилдаги барча мағлубиятларни фақат меҳмонда қабул қилиб олмоқда. Мезбон мақомида эса ҳали ютқазгани йўқ ва 4 бор дуранг қайд этди. 

- "Навбаҳор" Суперлигада сўнгги 3 та ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олмади. 

- "Лочинлар"нинг чемпионат баҳсларидаги ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. 

- "Қизилқум" 3 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан очко олди. Навоийликлар бу ишни 2021 йилги мавсумда уддалаганди. 

- Жамшид Саидов жамоаси Суперлигада 10 та ўйиндан бери ўйинларни 3 очкосиз тугатмоқда. Жамоа охирги бор жорий йилнинг 11 март куни "Сурхон" устидан зафар қучганди. 

- "Навбаҳор" бу йил ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Наманганликлар Суперлигада охирги маротаба 2023 йилнинг ноябрь ойида "Олимпик"ка енгилганди. 

- "Насаф" ўз майдонида ҳали таслим бўлмаган Суперлиганинг иккинчи жамоаси сифатида кетмоқда. 

- "Нефтчи" меҳмондаги сўнгги 4 та ўйиннинг фақат 1 тасида ютуқни қўлга киритди. 

- "Нефтчи" кетма-кет иккинчи мавсумда Қаршида гол ура олмади. Бу ишни бажарган сўнгги "Нефтчи" футболчиси Иззатилла Абдуллаев ҳисобланади. 

- Жорий йилда илк бор "Нефтчи" ва "Насаф" иштирокидаги учрашувларда автогол қайд этилди. 

- Миржалол Қосимов ОКМК бошқарувига келганидан буён илк бор "Пахтакор"ни таслим қилди. Мураббий мазкур вазифани сўнгги бор 2018 йил "Бунёдкор" билан бажарганди. 

- ОКМК чемпионат доирасида эса 7 йилдан сўнг "шерлар"ни мағлуб этди. Бу ишни улар сўнгги маротаба 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида уддасидан чиққанди. 

- Олмалиқликлар уйда очко жамғариш бўйича жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди, 16 очко. 

- "Пахтакор" элитада 3 йилдан кейин битта ўйинда 4 та гол ўтказди. Пойтахт клубига сўнгги маротаба 2021 йилги мавсумнинг 21-турида "Қўқон-1912" 4 та гол уришни уддасидан чиққан эди.

- "Бунёдкор"нинг "Олимпик" билан ўйинлардаги ёқимсиз анъанаси давом этди. Бу икки жамоа ўртасидаги бешинчи ўйин сифатида тарихга кирди. Мазкур беллашувларнинг 4 тасида дуранг, 1 тасида эса Тимур Кападзе шогирдларининг қўли баланд келган. "Бунёдкор" эса учинчи мавсумдирки "Олимпик"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ. 

- Бош ҳакам мезбонларнинг икки футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов ва Фране Чирякка қизил карточка кўрсатди. "Қалдирғочлар" учрашувни 9 киши бўлиб тугатишга мажбур бўлди. "Бунёдкор" футболчилари Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта битта ўйинда иккита қизил карточка олди. 

- Темурхўжа Абдухолиқов профессионал фаолиятидаги 418-учрашувида майдонга тушди ва 165-голини урди.

- "Қалдирғочлар" кетма-кет тўртинчи ўйинда майдонни ғалабасиз тарк этди. 

- "Бунёдкор" Суперлигада фейр-плей бўйича энг ёмон жамоа бўлиб турибди. Жамоа  футболчилари 11 та ўйинда 5 маротаба қизил карточка билан жазоланди. 

- "Темирйўлчилар"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 9 та ўйинга етди. Жамоа 14 март кунидан буён 3 очко нималигини билмаяпти. 

- "Локомотив" сўнгги 3 та ўйинда "Сўғдиёна"ни юта олгани йўқ. Жамоа охирги бор 2021 йилги мавсумда ўз майдонида рақибидан устун келган. 


- "Динамо" стадиони 588 кундан сўнг яна Суперлига учрашувига мезбонлик қилди. Сўнгги ўйин 2022 йил 26 ноябрь куни бўлиб ўтган. 

- "Андижон" бу мавсум меҳмонда энг кўп очко (11) жамғарган жамоа бўлиб турибди

- Самарқандликлар ўз майдонида 5 йилдан бери "бургутлар"ни юта олмаяпти (охирги ғалаба 2019 йил, 2:1). 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика