UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  9 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Қўқондаги “марказий” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади Янгиликлар

Қўқондаги “марказий” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади

Янги мавсумга жиддий тайёргарликни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти Қўқондаги “марказий” стадионини янги мавсумга идеал тарзда тайёрлаш учун астойдил бел боғлаганлар.

Аввал хабар берганимиздек биринчи навбатда стадион ёритгичларини янгилаш учун хорижий компанияга 100 фоиз тўловлар амалга оширилган бўлиб, энди уларни Қўқонга етиб келиши ҳамда “марказий” стадион мачталарига ўрнатиш ишлари қолган. Кеча Чехия давлатидан ёритгичларнинг навбатдаги қисмлари Қўқонга етиб келди. Бу сафар ёритгичларнинг лампа, дроссел ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари келган. Энди биз навбатдаги партияни кутамиз ва бу борада ҳамкорлар билан алоқада бўлиб турибмиз. 

Стадионимиз чимини футбол ўйнаш учун идеал ҳолатга келтириш жамоа раҳбариятининг навбатдаги режаси бўлиб, бу борада ҳам амалий ишлар бошланиб кетди. “Марказий” стадионига ЎзПФЛ билан ҳамкорликда юртимиздаги кўплаб стадионларни, жумладан Қаршидаги  “марказий”, Бухородаги “Бухоро”, Тошкентдаги “Бунёдкор”, Фарғонадаги “Истиқлол”  каби стадионларнинг майдонларини ажойиб кўринишга келишига сабабчи бўлган мутахассис Учқунбек Қувонов бошчилигидаги майдон усталарининг вакили бўлган мутахассис Бегзоджон Ҳамдамов Қўқонга келган эди. Мутахассис “марказий” стадион чимини кўздан кечириб,  амалга ошириш лозим бўлган ишларни белгилаб берди. Майдон чимининг ҳолатини кўздан кечирган мутахассис чимнинг ҳолатига яхши баҳо берди. Бундан бу ёғига майдон чимини  режа асосида парваришлаш ва минерал ўғитлар билан агротехника ишларини амалга ошириш лозимлиги белгилаб олинди. Майдон чимини парваришлаш учун зарур бўлган техникаларни харид қилиш, чимга биокимёвий ўғитлар билан ишлов бериш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, мутахассислар томонида тегишли кўрсатмалар берилди. 

Айни кунларда “марказий” стадион чимини яхшилаш борасида ишлар бошланиб кетган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика