UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0

"Қўқон-1912" - "Бухоро". Превью Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Бухоро". Превью

Бугун Ўзбек футболи ватани Қўқон шаҳрида Суперлиганинг янги мавсуми бошланади.

“Қўқон-1912” 1-тур ўйинини ўз майдонида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин “Марказий” стадионда соат 15:30да бошланади.

Ўзаро ўйинларга оид фактлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 28 маротаба учрашган. Шулардан 10та ўйинда Қўқонликларнинг қўли баланд келган. 3та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. 15 ўйинда “Бухоро” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда дарвозаларга 91та гол урилгн. Тўплар нисбати бўйича устунлик "Бухоро" томонида – 53:38. Ўзаро ўйинларда "Қўқон-1912" 37, "Бухоро" 48 очко жамғарган.

Яна бир эътиборли маълумот: Бу жамоаларнинг 2000 йилги мавсумда Қўқон шаҳрида бўлган ўйинида "Бухоро" йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган, қизиғи меҳмонларнинг барча олтита голини ҳам хозир "Сўғдиёна" жамоасини бошқараётган Улуғбек Бақоев урган.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўтган йили Қўқонда ўтиши керак бўлган ўйин стадион майсаси мавсумга тайёр бўлмагани учун Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилган. Унда “Бухоро” 3:1 ҳисобида зафар қучган. Голларни "Бухоро"дан Асадбек Собиржонов, Достон Ибрагимов ва Иван Нагаев, қўқонликлардан эса Мурод Холмухамедов пенальтидан урган. Иккинчи даврада, Бухорода ўтган ўйинда Мурод Холмуҳамедовнинг пенальтидан урган ягона голи "Қўқон-1912"га ғалаба келтирган эди.

"Қўқон-1912" майдонида ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
14.04.2019. Қўқон 1912 – Бухоро - 1:3
22.05.2018. Қўқон 1912 – Бухоро - 1:2
26.05.2017. Қўқон 1912 – Бухоро - 2:1
09.04.2016. Қўқон 1912 – Бухоро - 0:1
02.05.2015. Қўқон 1912 – Бухоро - 2:1

Ўйин расмийлари

Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бугун, 28 ферваль куни “Марказий” стадионда соат 15:30да старт олади. Учрашув пайтида Қўқонда ҳаво ҳарорати 10-12 даража илиқ бўлиши кутилаяпти. Бу футбол ўйнаш учун ҳам, ўйинни стадионга келиб кўрмоқчи бўлаётган мухлислар учун ҳам жуда идеал ҳаво.


Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 17', Мурод Холмуҳамедов - 68', Қувондиқ Рўзиев - 85'

Суперлига. 1-тур

28/02/2020, 15:30

0
:
3
Тугади

Бухоро

45'
90'
17'  Мурод Холмуҳамедов
64'  Сардор Азимов (Авазхон Маматхўжаев)
68'  Мурод Холмуҳамедов
79'  Шоҳназар Норбеков (Иқбол Маликжонов)
85'  Қувондиқ Рўзиев
85'  Суҳроб Бердиев
86'  Отабек Ҳайдаров (Якуба Бамба)
58'  Анваржон Жўраев
64'  Анваржон Жўраев (Жасур Ҳакимов)
73'  Миржалол Жумаев (Жасур Ҳасанов)
76'  Зоҳир Пиримов (Аббосбек Жумақулов)
83'  Жаба Липартия


Фарҳоджон Узоқов тайёрлади

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика