UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  39 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  13 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  40

"Қўқон-1912"нинг икки легионери Сербияга учиб кетди Янгиликлар

"Қўқон-1912"нинг икки легионери Сербияга учиб кетди

Бу йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси сафида икки нафар Сербиялик легионер футболчилар ҳаракат қилишди.

Ҳужумчи Филип Райевац аввал ҳам бу жамоа сафида тўп сурган. Райевац Ўзбекистонда “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоаларида ҳам ўйнашга улгурган.Ҳимоячи Иван Йосович эса бу мавсумда илк бор ўзбек клуби шарафини ҳимоя қилди. Кеча тунда Йосович ҳамда Райевацлар ўз юртларига учиб кетишди. “Қўқон-1912” жамоасининг марказий ҳимоячиси бўлган Иван Йосович кетишидан аввал Ўзбекистондаги таассуротлари ҳақида клуб матбуот хизматига қисқача интерьвю берди.

"Аввало шундай гўзал юртда бўлиш менга насиб қилганидан хурсандман. Мен суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” баҳсида бошимдан жароҳат олдим. Бошим ёрилиб , ўйинни тугата олмай заҳирага чиқишга мажбур бўлган эдим. Шифокорлар 10-15 кун майдонга чиқа олмаслигимни таъкидлашди. Бу ёқда эса мавсум тугаб бормоқда. Биз пандемия туфайли салкам бир йил оиламиздан йироқда бўлдик. 11 ой уйдан олисда яшаш осон эмас. Албатта тезроқ уйга қайтишни истадим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовдан, ўйнай олмайдиган бўлсам уйга рухсат беришини сўрадим. Мураббийимиз мени тўғри тушундилар ҳамда Филип Райевац иккимизни эртароқ жамоани тарк этишимизга рухсат бердилар.

Мен Ўзбекистонда бўлганимдан , “Қўқон-1912” жамоаси сафида тўп сурганимдан жуда бахтиёрман. Биз йил давомида аҳил оила бўлдик. Ажойиб мавсумни ўтказдик. Жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва барча клуб аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Қўқонда ажойиб мухлислар бор. Бундай фидоий мухлислар кўз ўнгида тўп суриш кишига олам-олам завқ беради. Энди уйга бориб бироз ҳордиқ чиқараман. Менда ўйлаб кўриш учун вақт бор. Насиб қилса балким келгуси йилда яна Қўқонда кўришармиз. Мавсумнинг сўнгги ўйинларида жамоадошларимга омад тилайман. Яна бир бор барчага раҳмат айтаман" – деди Иван Йосович "Қўқон-1912" матбуот хизматига.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика