"Қўқон-1912"ни икки ҳужумчи тарк этди

Narzulla Saydullayev
26 июн 2018, 19:07
“Қўқон-1912” клубининг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда.

Футболчилар кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Таркибда ўзгаришлар бор. "Қўқон-1912"ни икки нафар футболчи – Игорь Таран ва Баҳодир Пардаев тарк этишди. "Қўқон-1912" бу футболчилар билан дўстона хайрлашди. Икки томоннинг келишувига кўра, бу футболчилар билан тузилган шартномалар бекор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz