UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  3 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  1 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  11 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  3 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  2 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4

"Қўқон-1912" ёшлари Бекободда дуранг қайд этди Янгиликлар

"Қўқон-1912" ёшлари Бекободда дуранг қайд этди

Бугун ёшлар лигасининг 12-тур ўйинларига старт берилди.

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоаси Бекободга сафар уюштириб, "Металлург" ёшлари билан куч синашди. Жорий чемпионатда ҳамон мағлубиятга учрамаётган ёш қўқонликлар ушбу ёқимли одимни мазкур турда ҳам давом эттирди. 

Аслида сафардан дуранг эмас, балки уч очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Боиси биринчи бўлимда футболчиларимиз ҳисобни очишга эришганди. Аниқроғи, 40-дақиқада ўнг қанотда мезбонлар ўйин қоидасини бузди. Белгиланган жарима зарбасини Муҳаммаданас Ҳасанов аниқ бажариб, учрашувда ҳисобни очишга эришди - 0:1.

Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа жамоалар биринчи бўлимни якунлади.

Шу куни об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Иккинчи бўлимда табиийки "Қўқон-1912" ҳисобни сақлаб қолиш учун, мезбонлар эса аксинча ҳисобни тенглаштиришга эътибор қаратди.  

81-дақиқада "Металлург" футболчилари ниятига етди. Бу вазиятда Аброрбек Тошқўзиев  чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига оширмоқчи бўлди, аммо кутилмаганда тўп дарвоза томон йўл олди, Руслан Матниёзов эса тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди - 1:1.

Шу тариқа ёшларимиз тайёр ғалабани қўлдан чиқариб, якунда дурангга имзо чекди. Энди ёшларимиз навбатдаги турда ўз майдонида "Нефтчи" ёшлар жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 18 июнь куни Қўқонда бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси-2015. 12-тур

05.06.2015. Бекобод "А.Анохин" стадиони

"Металлург" - "Қўқон-1912" 1:1

Гол: А.Тошқўзиев 81 - М.Ҳасанов 40

"Металлург": 25.Тимурбек Тўйчиев, 3.Зуфаржон Акбаралиев, 4.Мирзоҳид Мирсаидов, 5.Жасур Аҳмедов (13.Жавлон Мирабдуллаев, 46), 6.Мансуржон Нуралиев, 7.Улуғбек Худоёров, 10.Шохназар Норбеков, 17.Сардор Расулов, 19.Аброр Тошқўзиев, 20.Сирожжон Тошпўлатов, 21.Суннатилла Эрматов (15.Зуҳрилло Бобоев, 63).

"Қўқон-1912": 1.Руслан Матниёзов, 3.Шохруҳ Холматов (c), 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров (9.Иброҳим Усмонов, 89), 8.Нодирбек Қўзибоев (7.Азаматжон Турсунов, 46), 10.Иқболжон Маликжонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 17.Исмоилжон Охунжонов (11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 55), 21.Достон Мелиқўзиев, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (77.Дадахон Сулаймонов, 87), 26.Қаҳрамон Махамаджонов.

Огоҳлантиришлар: Равшан Ҳайдаров, 82. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика