"Қўқон-1912": Ёш футболчиларимизнинг муваффақияти

Narzulla Saydullayev
19 июн 2019, 11:24
“Қўқон-1912” жамоаси ёш футболчиларни тарбиялаш борасида ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

Айни дамда жамоа қошида бир нечта футбол мактаблари фаолият юритмоқда ва бир қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

2003-2004 йилда туғилган болалардан ташкил топган “Қўқон-1912” жамоаси Ангренда бўлиб ўтган турнирда биринчи ўринни қўлга киритди. Муроджон Султонов бошчилигидаги ёш футболчилар саккизта жамоа қатнашган турнирда барча рақибларни доғда қолдирган ҳолда мусобақа ғолибига айланишди. Энг қувонарлиси ёш "Қўқон-1912" футболчилари турнир давомида ўз дарвозаларидан атиги битта тўп ўтказиб юборишди, холос.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz