"Қўқон-1912": Валентич ва Гожкович 16 январда келишади
14 янв 2017 08:41
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Валентич ва Гожкович 16 январда келишади
"Қўқон-1912" аъзолари режа асосида тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Футболчилар бугун Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушишади. Бу учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.
Мухлислар учун яхши хабар. Сербиялик легионерлар Дарко Гожкович ҳамда Никола Валентичнинг виза ҳужжатлари тайёр бўлди. Ҳар иккала футболчи "Қўқон-1912" сафига келиб қўшилади. Улар Белград-Москва-Тошкент йўналиши бўйича 16 январь куни тунда етиб юртимизга етиб келишади.
Фикрлар