"Қўқон-1912" тез орада янги футболчиларни таништиради

Narzulla Saydullayev
20 фев 2020, 14:27
"Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа чемпионат стартидан олдин анъанага мувофиқ янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказади. Ушбу тадбир 25-27 февраль кунлари оралиғида ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда сайтимизга клуб матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев хабар берди.

"Янги формалар тайёр бўлишини кутяпмиз. Шунга қараб таништирув маросими кунини белгилаймиз", - дейди Акрамжон Мамадалиев.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси сафига Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Собит Синдаров, Суҳроб Нуруллоев, Зоҳид Абдуллаев, Шохназар Норбеков, Якуба Бамба, Сардор Азимов, Иван Йосович (Сербия) каби футболчилар келиб қўшилишди.


Фарҳоджон Узоқов тайёрлади


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia