"Қўқон-1912": Тарихий гол соҳиби бўлган ёш ҳужумчи

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2015, 08:17
Олий лига дебютанти сафида порлаган яна бир футолчи – Дониёр Усмоновдир.

“Қўқон-1912”нинг кучлилар сафига чиқишида улкан ҳисса қўшган 21 ёшли ўйинчи Олий лигада ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Кўплаб ўйинларда Дониёрнинг тиниб-тинчимаслиги жамоасига катта фойда келтирди. Бунинг самараси улароқ у Ўзбекистон олимпия терма жамоасидан таклиф олди. Усмоновнинг “Нефтчи” дарвозасига киритган тарихий голини эса қўқонлик мухлислар узоқ вақт эслаб юришса ажаб эмас.

Қўқонлик футбол ихлосмандлари Дониёрни  янги мавсумда ҳам “Қўқон-1912” жамоасида қолишини истаётганлари аниқ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz