UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  10 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1

"Қўқон-1912": Саккиз футболчи кетди, европалик легионер келиши мумкин Янгиликлар

"Қўқон-1912": Саккиз футболчи кетди, европалик легионер келиши мумкин

Теглар :  Қўқон-1912
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда.

Жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши барча мухлисларни қизиқтираётгани аниқ.

Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этишди. Булар Наврўз Алимов, Айбек Нурбаев, Алишер Зиёвуддинов, Илья Ильин, Нодирбек Қўзибоев, Сардор Қаҳҳоров, Абдул Азиз Юсупов, Ғайрат Ҳасанов. Биз бу футболчиларга жамоамиз билан бирга бўлганликлари учун жамоа раҳбарияти ва мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоамиз мураббийлар штаби 2-даврада юқори ўринлар учун курашадиган жамоа тузиш борасида тинмай изланмоқдалар. Иккинчи даврада жамоамизга бир қатор янги футболчилар келиши кўзда тутилган. Уларнинг айримлари жамоа кўригида иштирок этишаётган бўлса, айримлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу футболчилар билан келишув амалга ошса биз сиз азиз мухлисларга хабар берамиз.

Яна бир муҳим янгилик. Агар музокаралар ижобий якунланса, жамоамизда Европа давлатларининг биридан легионер футболчилар пайдо бўлади. Хуллас бизни кузатиб боринг ва жамоамиздаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлинг.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика