UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  0 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  11 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  4 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  6 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

"Қўқон-1912": Қўзибоевлар хонадонида қувончли кун Янгиликлар

"Қўқон-1912": Қўзибоевлар хонадонида қувончли кун

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси етакчи ўйинчиларидан бири Нодир Қўзибоев хонадонида қувончли кун бўлди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи янги ҳаёт сари қадам қўйди. Олтиариқ туманидаги “Осиё” тўйхонасида футболчининг нигоҳ тўйи ўтказилди. Ушбу маросимда мамалакатимизнинг бир қатор футбол юлдузлари ҳам иштирок этишди.

Қўзибоевлар сулоласи

Қўзибоевлар сулоласи нафақат вилоятимизда, балки бутун Республикада ўз обрусига эга десак, муболаға бўлмайди. Ушбу оила ҳам санъат ҳам спортга ошно тутинган. Шерали ака Қўзибоев санъат соҳасида самарали меҳнат қилган бўлса, унинг ўғиллари Шоирбек, Нодирбек ва Камронбеклар “миллонлар ўйини”га меҳр қўйишган. Тўнғич ўғил Шоирбек бир пайтлар “Нефтчи” сафида тўп сурган. Кенжа ўғил Камронбек эса “Пахтакор” академиясида таҳсил олди. Нодирбек ҳақида эса қуйида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Мундиал иштирокчиси

“Қўқон-1912” сафида икки мавсумда бери тўп суриб келаётган Нодирбек Қўзибоев мундиалда иштирок этган жаоамизнинг ягона вакилидир. 2003 йилги ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида Қўзибоев ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олганди. Бундан 12 йил олдин ўтазилган ушбу мундиални мухлисларимиз ҳамон мароқ билан эсга олишади.  Кимсан, Аргентина ва Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, уларга муносиб қаршилик кўрсатиш осон эмас. Лекин ўша мундиалда вакилларимиз биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботлай олишди.

Йиллар ўтиб  Нодирбек Қўзибоев ҳаётида кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Маҳоратли футболчи Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида ўйнади. Бир пайтлар Равшан Ҳайдаров бошқарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлди.

Легионер сифатида Хитойда фаолият юритди.

Мана, сўнгги икки йилдирки, “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўзининг жарима зарбалари орқали мухлислар меҳрини қозонишга эришди.

Бахтли онлар

Юқорида айтиб ўтганимиздек, кеча Нодир Қўзибоев уйланди. Янги ҳаёт остонасига қадам қўйган футболчимизга “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлар ҳамда мухлислар номидан бахт тилаймиз. Нодирбек ва Мадинахонларнинг ҳаётлари ширин, турмушлари фаровон, мана шундай бахти онлари  бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Тўйлар муборак Нодирбек!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика