UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  3 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  13 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  17 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди Янгиликлар

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди

Бугун Фарғонада “ФарДУ” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Жанговор 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган мазкур баҳсдан сўнг  сайтимиз мухбири қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров билан қисқа интервью ташкил этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўртоқлик мақомидаги бўлгани боис қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиб олдик. “ФарДУ” жамоаси ҳам Сергей Лебедев қўл остида яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. 3:3 ҳисоби ҳаққоний, футболда бўшашиш керак эмас. Йигитларга эътирозлар бор, бу борада таҳлил қиламиз. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди.

- Бугун жамоангиз сафида ёш футболчилар ҳам ҳаракат қилди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?

- Таркибимизга U-19  жамоамиз сафида 5 нафар ёш футболчиларни жалб этдик. Шу каби ўйинлар орқали уларни синовдан ўтказамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Тўғрисини айтганда, майдон ҳолати яхши. Хатто зўр деса ҳам бўлади. 

- Биринчи бўлимдаёқ ўзгаришларга қўл урганингизга сабаб нима?

- Кузатиб борган бўлсангиз, бугун 3 та дарвозабонга ўйин амалиёти бердик. Бу бизга зарур бўлган амалиёт эди.

- Сизга энг кўп бериладиган савол. “Қўқон-1912” қачон ўз майдонига қайтади?

- Бу борада ҳозир амалий ишлар давом этаяпти. Мутахассислар бор, улар тахминан бир ой атрофида муддат чамалашди.

- Демак, октябрь ойида деган фикрга келсак бўладими?

- Катта эҳтимол шунақа. Ҳаммаси яхши давом этса, кейинги ойда ўз майдонимизга қайтамиз.

- Суперлигага чиқиш имкониятлари ҳақида…

- Имконият ҳар доим бор. Олдинда 10 та тур бор, барча учрашувларда ғалаба қозонсак, Суперлигага тўғридан-тўғри чиқамиз. Мақсад ва ҳаракатларимиз шунга қаратилган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика