UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  14 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  14

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди Янгиликлар

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди

Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футбол клуби президенти лавозимида фаолият олиб борган Григорий Викторович Айрапетов жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграм каналида эълон қилинди.

Григорий Викторович қўқонликлар билан хайрлашар экан ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

- Севимли Қўқон-1912 жамоамизни суперлигада олиб қололмаганлигим учун юрагимдаги доғ ва айбдорлик ҳисси билан жамоа билан хайрлашмокдаман

 Бугун энг қийин қарорларимдан бирини қабул қилдим. “Қўқон-1912” жамоасидаги деярли 7 ойлик фаолиятимни бугун тўхтатишга қарор қилдим. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Бу жамоага мени таклиф қилган инсонларга ажойиб имконият учун раҳмат  айтаман! Ушбу жамоадаги фаолиятим давомида келгусида менга асқотадиган жуда катта тажриба ва хулосаларга эга бўлдим.

 Хусусан, жамоадаги президент сифатидаги ишимдан тўғриси қониқмадим. Яъни қониқарли ишлай олмадим. Мендан кейинги раҳбарга жамоани янги босқичга олиб чиқиб, тез орада жамоани яна суперлигага қайтаришини, шунингдек, юқори даражада ишлашига тилакдошман!

 Кишининг хурсанд қиладиган нарса шуки, жамоадаги тўпланиб турган барча қарздорликлар бартараф этилди, шунингдек, “Марказий” стадион ёритгичлари учун 100 фоиз тўловлар амалга оширилган, ОФК талабларига жавоб берадиган янги дарвозалар олиб келинди.  Аллоҳ насиб қилса, хаммамиз учун кадрли бўлган севимли мухлисларимиз 2023 йилдаги мусобақа ўйинларини жонажон Қўқон шаҳримиздаги ўз стадионимизда бевосита кузатиб боришлари мумкин бўлганидан мамнунман.

Жамоамизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизни кириб келган янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман, хонадонларида тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сурсин. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. 

 «Қўқон-1912» жамоасида бирга ишлаган барчага, мураббийлар, футболчилар, жамоада ишлаган хар бир ходимга самимият ва илиқ муносабат учун катта раҳмат айтаман! 

Бизга оғир дамларда ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага  раҳмат!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин! -деди Григорий Викторович

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика