"Қўқон-1912" пенальти тепиш бўйича ўз рекордини янгилади

Narzulla Saydullayev
19 июл 2018, 11:41
Кеча Суперлиганинг 17-турида "Қўқон-1912" ва АГМК ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда мезбонлар икки бор пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Шу тариқа қўқонликлар бу мавсумда 7 марта 11 метрли жарима тўпи тепишди.

"Қўқон-1912" Ўзбекистон чемпионатларида бир мавсумда пенальти тепиш бўйича ўз рекордини янгилади. Олдинги рекорд 2016 йилда қайд этилганди.

"Қўқон-1912" Ўзбекистон чемпионатларида тепган пенальтилари йиллар бўйича:
2003 йил - 3та
2015 йил - 2та
2016 йил - 6та
2017 йил - 4та
2018 йил - 7та

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia