"Қўқон-1912" ўз тарихида илк бор "Нефтчи"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
30 окт 2015, 18:18
Олий лиганинг 28-турида "Нефтчи" меҳмони бўлган "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўз тарихида илк бор олий лигада "Нефтчи"ни мағлуб этишга эришди.

Бугунга қадар “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишганди. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилганди. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›