UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  1 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  310 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  2 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  3 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, юртимизда олий лигадаги каби биринчи лигада ҳам қисқа муддатли танаффус юзага келган.
Қўқон-1912 ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, юртимизда олий лигадаги каби биринчи лигада ҳам қисқа муддатли танаффус юзага келган. Бундан ҳар бир жамоа унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Тоҳир Кападзе бошқарувидаги "Қўқон-1912" ўз базасида машғулот ўтказиш билан бирга, синов-назорат баҳсида ҳам майдонга тушмоқда. Жумладан бугун қўқонликлар "Ёзёвончи лочинлари" билан куч синашди. Айни пайтда Фарғона вилояти иккинчи лигасида пешқадам бўлиб турган жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"га йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа футболчилари шу куни ёмон таассурот қолдирмаганини аълоҳида таъкидлашб ўтиш лозим. Футболчилик даврида дарвозабон сифатида танилган Салим Зокиров "Ёзёвончи лочинлари" жамоасини бу йил биринчи лигага олиб чиқиш учун астойдил енг шимариб ишлаётганини кўриш мумкин.

Таркиб борасида шу куни рақибидан бироз устун бўлган "Қўқон-1912" учрашувда устунлик қилди. Тоҳир Кападзе мазкур ўйин орқали 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Зарафшон-НЦЗ"га қарши футболчиларни янада пухта ўрганиб олган бўлса ажаб эмас.

Учрашув "Ёзёвончи лочинлари"нинг стадионида бўлиб ўтди. Трибуна мухлислар билан тўлаганини ҳам айтиб ўтиш керак. Шунингдек "Нефтчи" ёшлар жамоаси рақибларини айнан мазкур стадионда қабул қилаётганини ҳам қўшимча қилиб ўтиш лозим. Ўйин голларга бой тарзда кечди, биринчи бўлимнинг ўзида қўқонликлар рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир нечта голлар урилди. Умумий ҳисоб 7:2, "Қўқон-1912" фойдасига.

"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Муҳсин Низомитдинов, Нодирхон Камолов, Баҳодир Акрамов, Аҳмад Раимжонов, Отабек Ҳайдаров, Жўрабек Ёқубов, Рустам Абдуҳамидов, Александр Критинин, Али Юлдашев.
Захирадан тушганлар: Мунаввар Валихўжаев, Оқилбек Маҳмудов, Давлатбек Ёрбеков, Элёр Охунов, Абдуллажон Мирзаев, Омон Абдуғаниев, Абдумутал Абдураҳимов, Искандар Алимбоев.
Голлар: Бекзод Махфиралиев, Амирхон Дилмуродов - Отабек Ҳайдаров, Нодирхон Камолов, Аҳмад Раимжонов, Рустам Абдуҳамидов, Абдуллажон Мирзаев (2та), Дадахон Сулаймонов.


Анвар Охунов
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика