"Қўқон-1912": “Насаф”га қарши тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
23 авг 2016, 07:38
26 август куни "Қўқон-1912" Қўқонда “Насаф” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. “Бухоро”га қарши баҳсдан кейин қисқа таътилга чиққан футболчиларимиз кечадан “Аждарлар” билан бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Машғулотлар икки маҳалдан ўтказилмоқда. Эрталабки машғулот тренажёр залида, тушдан кейингиси футбол майдонида бўлиб ўтмоқда. Жалил Кимсанов алоҳида шуғулланмоқда.  Руслан Матниязов эса машғулотлар чоғида бармоғини синдириб олди.

Кеча рақибимиз Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида “Бухоро”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz