

Жамоадаги барча футболчилар 2-давра ўйинларига тайёрлар. Таркибимизда йўқотишлар йўқ. Бош мураббиймиз тайёрлаган режа асосида машғулотлар олиб борилди. Бугун эрта тонгда жамоамиз тўлиқ таркиб билан Қарши шаҳри томон йўлга тушдилар. Жамоамизга 2-давра ўйинларида омад ёр бўлишини яратгандан сўраймиз. Бугун Қаршида “Насаф” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўринбосарлари ўзаро куч синашадилар.
Қуйида машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.









