

Ўзининг ёрқин ўйинлари, майдондаги шижоати билан барча мухлислар ва жамоамиз аъзолари орасида юксак ҳурмат қозонган футболчимиз бугун 27 ёшга тўлди.
Мурод Ҳолмуҳаммедов нафақат жамоамизда , балки Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам ўзининг юксак маҳоратга эга эканлигини бир неча марта исботлай олган.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча азиз мухлисларимиз номидан Мурод Ҳолмуҳаммедовни туғилган куни билан табриклаймиз ! Муроджонга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз ! Келаётган мавсумда ҳам биз Мурод Ҳолмуҳаммедовни Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтой футболчиси бўлишига ишонамиз .




