UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  1 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

"Қўқон-1912": Мавсумнинг ёқимли лаҳзалари Янгиликлар

"Қўқон-1912": Мавсумнинг ёқимли лаҳзалари

Теглар :  Қўқон-1912
Яна бир футбол мавсуми тарихга айланди. Одатда бундан пайтда мавсум якунлари сарҳисоб қилинади.

Бугун ҳам анъанамизни давом эттирамиз. Бугунги мақоламизда “Қўқон-1912” жамоасининг мавсумдаги ёқимли лаҳзаларини ёдга олиб ўтамиз.

Дебютдаги ажойиб ғалаба

“Қўқон-1912” жамоаси кучлилар сафига қўшилгач, мавсумдаги биринчи учрашувини сафарда Олий лиганинг ўртамиёна клубларидан бири – Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказишига тўғри келди. Мазкур учрашувда кўпчилик мезбонларнинг ғалабасини тахмин қилганди. Аммо ўзгача иштиёқ билан қуҳна шаҳарга ташриф буюрган жамоамиз аъзолари Ориф Мамажоновнинг ягона голи эвазига майдон эгаларни доғда қолдиришга муваффақ бўлишди ва қўқонлик футбол мухлисларига ёқимли онларни тақдим этишди.

Чемпионга аталган сюрприз

Самарқанддаги ғалабадан кейин футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч ортгани боис, 2-тур доирасидаги “Пахтакор”га қарши бўладиган ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрилаётган эди. Аммо ушбу баҳс бошқа муддатга қолдирилди.

Шундай бўлса-да, қўқонликлар мамлакат чемпионига сюрприз тақдим эта олишди. Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Шерлар” мағлубиятдан қутулиб қолишди. Шу куни ўйингоҳга ташриф буюрган минглаб мухлислар уйларига хурсанд ҳолда қайтганликларига шубҳа йўқ.

“Динамо” яна таслим этилди

Биринчи давра жамоамиз учун бироз омадсиз ўтди. “Қўқон-1912” маълум вақт ғалаба қозона олмагаётганди. Шунинг учун мухлислар иккинчи даврани интиқлик билан кутишаётганди. Иккинчи даврадаги илк рақиб эса “Динамо” эди. Шу пайтга бориб самарқандликларга қўқонлик мутахассис Баҳром Ҳакимов бош мураббий этиб тайинланганди. Шу боис, 16-тур доирасидаги ўйинга бўлган қизиқиш катта бўлди. Учрашувни ажойиб тарзда ўтказган вакилларимиз 3:1 ҳисобидаги ғалаба орқали қўқонлик футбол ихлосмандларига байрамона кайфият улаша олишди.

“Локомотив”нинг “қоқилиши”

Кўпчилик футбол ишқибозлари “Локомотив”нинг чемпион бўла олмаганига айнан Қўқондаги ўйинда йўқотилган очколарни сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

25-тур доирасида ўтган “Қўқон-1912” – “Локомотив” баҳси олдидан кўплаб мухлису- мутахассислар “Темирйўлчилар”нинг имкониятини юқори баҳолашганди. Бироқ, барча тахминларнинг йўққа чиқарган вакилларимиз 0:2 ҳисобини 2:2га айлантира олишди. Ушбу учрашувда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқаларда омад биздан юз ўгирди. “Локо”дан олинган бир очко ҳам қўқонлик мухлисларга қувончли онларни тақдим этди. Чунки, мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан очко олиш ҳар қайси жамоага ҳам насиб этавермайди.

Тарихнинг янгиланиши

Вилоят дербиси олдидан вакилларимиз “Металлург”ни доғда қолдириб, элитада қолиш масаласини деярли ҳал этишган ва футболчилар яхши спорт формасида эди.

Аммо Фарғонада бўлиб ўтган баҳсда кўпчилик мезбонлар ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ етакчилардан очко тортиб олиш ҳадисини олган “Қўқон-1912” футболчилари бу сафар ҳам мухлисларга тарихий ғалабани тортиқ эта олишди. Дербида асосий ҳужумчилар – Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаровлар айрим сабаларга кўра иштирок эта олишмади. Лекин “Истиқлол” стадионидаги ўйинда катта саҳнага Дониёр Усмонов чиқди. Унинг ягона голи тарихни янгиланиши учун замин яратди. “Қўқон-1912” жамоаси шу кунга қадар Олий лига доирасида “Нефтчи”ни мағлуб эта олмаётганди. 2015 йилнинг 30 октябрь санасида бу ёқимсиз анъанага барҳам берилди. Шу куни кўпчилик “Қўқон-1912”га мухлислик қилганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Мазкур учрашувдаги ғалабадан сўнг жамоамизнинг кучлилар сафида қолишини расман  аниқ бўлди. Қўқонлик ишқибозлар ушбу беллашувни узоқ вақт эсларида сақлаб юришларига шубҳа йўқ.

Умид қиламизки, янги мавсумда ҳам жамоамизнинг ёқимли лаҳзалари кўп бўлади ва жамоамиз мухлислари ғалабалардан сарамаст бўлишади. Жамоамизнинг ягона мақсади ҳам шу.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика