UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  0 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  9 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  5 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  55 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  30 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз? Янгиликлар

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз?

Теглар :  Қўқон-1912
Мухлислар учун мавсум якунларига доир яна бир қизиқарли маълумотни тақдим этамиз. Бугун "Қўқон-1912" қайси жамоадан кўп очко олгани ҳақида сўз юритамиз.

Футболчилар якунига етган мавсумда иккита жамоадан олтитадан очко олишга муваффақ бўлишди. Аниқроғи, “Нефтчи” ва “Шўртан” жамоаларига қарши кечган учрашувларда "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келган.

Тўрт жамоадан эса тўрттадан очко олинган. “Бухоро”, “Обод”, “Динамо” ва “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувларда  ўз майдонида ғалаба қозониб, сафарда дуранг натижа қайд этишган.

“Қизилқум”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши кечган ўйинлардан уч очкодан қўлга киритилган. Ҳар учалла рақибни ўз майдонида мағлубиятга учратган.

Тўртта жамоадан бир очкодан олинган. “Локомотив”, “Пахтакор”, “Машъал” ва “Олмалиқ”қа қарши кечган ўйинлардан бир очкодан олишга эришилган. “Локо” ва “Пахтакор” билан Қўқонда дуранг ўйналган. Қолган икки рақиб билан эса меҳмонда кучлар тенг келган.

“Насаф” ва “Бунёдкор” клублари билан кечган баҳсларда мағлубиятга учралган. Бу икки рақибдан ушбу мавсумда очко олинмади.

Шуни айтиш жоизки, очко тўплаш бўйича футболчилар сўнгги уч йилдаги энг яхши кўрсаткичга эришишди.



Очколар тақсимоти:

“Насаф” – 0

“Обод” – 4

“Қизилқум” – 3

“Нефтчи” – 6

“Динамо” – 4

“Машъал” – 1

“Металлург” – 3

“Шўртан” – 6

“Пахтакор” – 1

“Навбаҳор” – 4

“Локомотив” – 1

“Бухоро” – 4

“Бунёдкор” – 0

“Сўғдиёна” – 3

“Олмалиқ” – 1

Жами – 41 очко

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика