UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" (матнли трансляция)  5 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  10 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13

"Қўқон-1912": Машғулотларга янги футболчилар келиб қўшилди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Машғулотларга янги футболчилар келиб қўшилди

Теглар :  Қўқон-1912
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Қўқон-1912" машғулотларга зур бермоқда.

Мурод Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби эса таркибни шакллантириш борасидаги селекция ишларини давом эттиришмоқда. Кечаги машғулотга янги футболчилар келиб қўшилди. Булар ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўтказган Илҳом Комилов ва анчадан бери келиши кутилаётган Илдар Маматказин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Илҳом Комилов ўтган йили жамоамиз сафида тўп сурган ва мухлисларда яхши таассурот қолдирган. Янги мавсумни ҳам “Қўқон-1912” жамоаси таркибида ўтказишни хоҳлаган ҳимоячи кечадан машғулотга қўшилди.

Илдар Маматказин эса ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган.

Шунингдек, “Оқ-тепа” клубининг икки футбочлиси ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов ва ҳимоячи Зафар Қорақуловлар ҳам жамоамизнинг  Тошкентдаги йиғинига қўшилишди. Юсупов ўтган мавсум биринчи лигада 17 та гол урди. Зафар Қорақулов эса “Оқ-тепа” сафида энг кўп ўйинда майдонга тушди.

Бу футболчиларнинг жамоада қолиш-қолмаслиги яқин кунларда ойдинлашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика