“Қўқон-1912” клубининг логотипи ўзгарди
		
		07 фев 2022 17:38
        Янгиликлар	
	“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари анчадан буён жамоа логотипи алмаштириш лозимлигини орзу қилишади. Мухлисларимизнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, ўтган мавсумда жамоанинг янги логотипи учун танлов эълон қилган эдик. Бизга мухлисларимиздан, ижодкор ёшлардан, дизайнерлардан кўплаб логотип вариантлари келиб тушган эди. Жамоа раҳбарияти логотип ўзгартиришни янги мавсум бошидан эълон қилишни маъқул деб топишди.
Янги логотипимизда эски логотипларимизда бўлган мақсад, маъно у қадар ўзгармаган. Логотипимизда асосий ранглар оқ ва кўк ранглари сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Янги логотипда жамоа аъзолари ҳамда мухлисларимизнинг ватанга, Қўқон шаҳрига ва жамоага бўлган меҳри акс этган.
Логотипдаги “Kokand” “1912” “football club” ёзувлари, жамоа номини англатиш билан бирга, 1912 йилда Қўқон шаҳрида ўзбекистондаги илк футбол жамоаси тузилганлигини, Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани эканлигини ҳам билдиради. Логотип марказида эса дунё ҳунармандларининг маркази бўлган Қўқон шаҳрининг рамзи бўлган Худоёрхон ўрдаси жойлаштирилган.
Бундан буён “Қўқон-1912” жамоасига тегишли барча расмий ҳужжатларда, жамоа либосларида, тижорат-реклама ишларида янги логотипдан фойдаланилади", - дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
				 
				 "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар