UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Қўқон-1912": Жамоамизнинг умидли ёшлари Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоамизнинг умидли ёшлари

Теглар :  Қўқон-1912
Мамалакатимизда Қўқон футбол мактабининг ўз ўрни бор десак муболаға бўлмайди. Футболимиз ватани дея эътироф этиладиган масканда иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши анъанага айланган.

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлар сафида ҳам бир қатор иқтидорли футболчилар тўп суришди. Айнан мана шу ўйинчиларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ўринбосарларимиз Ёшлар лигасида 7-ўринни қўлга киритишди.

Бугун уларнинг айримлари билан таништириб ўтамиз.

Иқбол Маликжонов 1995 йил 8 ноябрь куни туғилган. 20 ёшли футболчи якунига етган мавсумда ўринбосарларимиз сафидаги ўзининг ишончли ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган мураббийлар Иқболни баъзан асосий таркибга ҳам қўшишди. У тез-тез асосий таркиб машғулотларида иштирок этади.

Авазхон Маматхўжаев 1995 йил 4 июнь куни туғилган. Бу футболчи ҳам ўринбосарларимизнинг еттинчи ўринни қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. Маматжўжаев йиғинлар чоғида асосий таркиб билан бирга машғулотларда иштирок этиб турди. У бир неча бор ўртоқлик учрашувларда майдонга тушди.

Муҳаммаданас Ҳасанов 1996 йил 22 январь куни туғилган. Қўқонда яна бир иқтидорли ҳужумчи етишиб чиқаётганини Муҳаммаданас Ҳасанов мисолида кўрдик. Ёш ҳужумчи ўз устида ишлашдан тўхтамаса, яқин йиллар ичида ўзбек футболида ажойиб ҳужумчи пайдо бўлиши мумкин. Ҳасанов ҳам ўтган мавсум давомида ўринбосарларимизнинг етакчи аъзосига айланди. Унинг бир қатор голлари жамоамизга ғалаба келтирди. Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам тез-тез асосий таркиб машғулотларида иштирок этади. У яқинда ўтказилган ўзаро ўйинда тўп киритишга эришди.

Достонбек Мелиқўзиев 1996 йил 22 январь куни туғилган. Қўқонлик футбол мухлисларининг яна бир ёқимтой ҳужумчиси. Достонбек ўзининг тиниб-тинчимаслиги билан бошқалардан ажралиб туради. У ҳам худди бошқа жамоадошлари каби якунига етган мавсумни аъло даражада ўтказди. Ёш ҳужумчи шу зайлда ўсишни давом эттирса, келажакда ундан юқори даражадаги ҳужумчи етишиб чиқиши тайин.

Биз юқорида тилга олган ёш футболчилар яқин йиллар ичида “Қўқон-1912”нинг асосий ўйинчиларига айланишлари мумкин. Мухлисларнинг бу ўйинчилардан умидлари катта. Ушбу футболчилар ўз устиларида тинмай ишлашлари, ўрганишлари лозим. Бунинг учун уларда имконият ҳам иштиёқ ҳам етарли. Янги мавсум ҳам бу футболчиларга омадли келишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика