UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  1 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  16 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  3 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

"Қўқон-1912": Иқбол Маликжоновнинг дебюти Янгиликлар

"Қўқон-1912": Иқбол Маликжоновнинг дебюти

Қўқон истеъдодлар макони, дейиш мумкин. Шу кунга қадар бу ердан кўплаб футбол юлдузлари етишиб чиққан, бундан кейин ҳам етишиб чиқса ажаб эмас.

Негаки, “Қўқон-1912” жамоаси сафида бир қатор ёш футболчилар тўп суришмоқда ва уларни Қўқон футболининг эртанги куни деб эътироф этишмоқда.

Мана шундай келажаги порлоқ ўйинчилардан бири – Иқбол Маликжоновдир. Ёшлар лигасидаги ажойиб ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган ёш ярим ҳимоячи ўз устида ишлашдан тўхтамади. Натижада “Қўқон-1912” жамоаси асосий таркиби билан машғулот ўтказа бошлади.

2 апрель санаси Иқбол Маликжонов ҳаётида учмас из қолдирди, десак муболаға бўлмайди.  “Андижон”га қарши кечган баҳсда ёш футболчимиз Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида Носир Отақўзиев ўрнига майдонга тушган Маликжонов жамоамизда ўз дебютини нишонлаган навбатдаги футболчи сифатида тарихдан ўрин олди.  Айтиш жоизки, унинг дебюти омадли келди. Вакилларимиз дербида “Андижон”ни доғда қолдиришга эришишди. Ёш футболчимиз ушбу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика