"Қўқон-1912": Иккинчи йиғин бошланди

Narzulla Saydullayev
3 янв 2017, 11:12
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Қўқон-1912"нинг иккинчи йиғини бошланади.

Тошкентда ташкил этилган мазкур йиғин 23 январь кунига қадар давом этади. Ушбу йиғинга легионерлар ҳам қўшилишади. Айни дамда уларнинг ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар ҳал этилмоқда.

Йиғин давомида 4 та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Рақиблар “Пахтакор”, “Металлург”, “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари бўлишади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz