

“Қўқон-1912” футбол клуби аъзолари ҳам бу жараёнга четдан қараб турганлари йўқ. Тақвимда юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоамиз вакиллари ҳам пахта йиғим-теримида иштирок этмоқдалар. Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги футболчиларимиз Данғара туманидаги фермер хўжаликларига бориб, пахта теримида иштирок этмоқдалар.
Шунингдек “Марказий” стадион ходимлари ҳамда жамоамиз тасарруфидаги Қўқон автошоҳбекати ходимлари ҳам пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиб, ватанимиз равнақига ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Зеро, пахта миллий бойлигимиз, уни йиғиб-теришда иштирок этиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.






