UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Қўқон-1912": Эртага "Металлург" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Қўқон-1912": Эртага "Металлург" билан ўйнаймиз

Теглар :  Қўқон-1912
Айни кунларда "Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда.

Мурод Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотларни қизиқарли тарзда олиб боришмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳал ўтказилмоқда. Дарвозабонлар билан Хислат Чилматов ишламоқда. Қолган футболчилар ҳам ўзларини кўрсатиш учун машғулотларда тер тукишмоқда.

Тоҳир Шамсиддинов билан тузилган шартнома маълум сабабларга кўра, бекор қилингани ҳақида кеча маълумот бердик. Ҳозирча таркибда бошқа ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Режага кўра, вакилларимиз “Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказишади. Ўйин эртага бўлиб ўтади.

“Металлург” жамоаси билан шу кунга қадар Олий лига доирасида ўзаро 12 марта тўқнаш келганмиз. Ўйинларнинг олтитасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. Иккита учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўртта баҳсда бекободликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати-21-17 “Қўқон-1912” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 20 очко жамғарган. “Металлург”нинг бу борадаги қўрсаткичи 14 га тенг.

Бу жамоаларнинг сўнгги учрашуви 2015 йилнинг 25 октябрь санасида Қўқонда бўлиб ўтган эди. Ўша учрашувда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика