UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  0 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  2 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  0 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  11 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  2 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  9 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  1

Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Мухлислар кутган кунлар келди. Кеча Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйини билан 2020 йилги Суперлига ўйинлари бошланган бўлса бугун Қўқонда ҳам янги мавсум бошланди. Очилиш маросимида санъаткорлар ижросида мухлисларга концерт дастури намойиш этилди. Қўқон шаҳар хокими ўринбосари нутқ сўзлаб янги мавсумни очиб берди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ватанимиз мадҳиясини жонли куйлади.

Ўйин бошидан майдон эгалари ташаббусни қўлга олиб ҳужумлар уюштира бошлади. 10-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг яқин бурчакдан берган ўта кучли зарбасини Сардор Қобулжонов дарвоза ташқарисига чиқариб юборди. 17-дақиқада Бухоро ҳимоячилари жарима майдони ташқарисида Суҳроб Бердиевни йиқитди. 20 метрлардан берилган жарима зарбасини Қўқонликлар тўпурар ҳимоячиси Мурод Холмухамедов Месси усулида дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди - 1:0.

30-дақиқаларда меҳмонлар ўйинчиси Милован Капорнинг узоқдан ерлатиб берган зарбасини Ботирали Эргашев ушлаб олди. Тайм сўнгида Қўқонликлар яна бир хавфли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди, лекин зарба жуда кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

53-дақиқада "Бухоро" дарвозасига бир неча хавфли зарбалар берилди. Тўп гоҳ дарвозабонга, гоҳ ҳимоячиларга тегиб қайтди.

60-дақиқада "Бухоро" ярим ҳимоячиси Анвар Жўраев огоҳлантирилди. Бир оз ўтиб огоҳлантирилган Анвар Жўраев майдонни тарк этди. Ўрнига ҳужумчи Жасур Ҳакимов тушди. Муҳсин Муҳаммадиев кечаги "Навбахор"чи Ислом Исоқжоновга ўхшаб иккинчи сариқ олишини олдини олди шекилли.

69-дақиқада яна Мурод Холмуҳаммедов, яна жарима зарбасидан кейин гол урди, 22 метрлардан ерлатиб тепилган тўп Норбековнинг оёғига тегиб рикошет холатда дарвозага бориб тушди - 2:0.

Иккинчи голдан кейин бухороликлар анча жонланиб кўпроқ ҳужумлар уюштирди. Бироқ самара бўлгани йўқ. 82-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни йириклаштирувчи голни урди - 3:0.

Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 5178 нафар мухлис келди.

85-дақиқада ҳужумчи Отабек Ҳайдаров ўрнига ивуарлик легионер Якуба Бамба тушди. Бу футболчи "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаган биринчи африкалик легионер сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумни йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.


Учрашувдаги голларни сайтимизнинг телеграмдаги каналида томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ


"Қўқон-1912" – "Бухоро" 3:0
28 февраль 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Ирматов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 17, - 1:0. Мурод Холмуҳаммедов 68, - 2:0. Қувондиқ Рўзиев 85, - 3:0 (Суҳроб Бердиев).

"Қўқон-1912": 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобиржон Акбаров, 7.Шохназар Норбеков (20.Иқбол Маликжонов, 79), 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Отабек Ҳайдаров (91.Якуба Бамба, 86), 13.Сардор Азимов (14.Авазхон Маматхўжаев, 65), 15.Ойбек Рустамов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасур Ёқубов, 8.Суҳроб Нуруллоев, 19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев (16.Жасур Ҳасанов, 73), 8.Анваржон Жўраев (9.Жасурбек Ҳакимов, 64), 10.Жаба Липартия, 11.Зоҳир Пиримов (21.Аббосбек Жумақулов, 76), 23.Беҳруз Шодмонов, 26.Аброр Хусинов, 40.Азизбек Амонов, 55.Артём Барановски, 69.Эдин Юнузович, 88.Милован Капор.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Беҳруз Саъдилоев, 19.Бекзод Сайидов, 77.Иззатилла Абдуллаев, 98.Солибек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Анваржон Жўраев 58, Жаба Липартия 83.



Фарҳоджон Узоқов тайёрлади


Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 17', Мурод Холмуҳамедов - 68', Қувондиқ Рўзиев - 85'

Суперлига. 1-тур

28/02/2020, 15:30

0
:
3
Тугади

Бухоро

45'
90'
17'  Мурод Холмуҳамедов
64'  Сардор Азимов (Авазхон Маматхўжаев)
68'  Мурод Холмуҳамедов
79'  Шоҳназар Норбеков (Иқбол Маликжонов)
85'  Қувондиқ Рўзиев
85'  Суҳроб Бердиев
86'  Отабек Ҳайдаров (Якуба Бамба)
58'  Анваржон Жўраев
64'  Анваржон Жўраев (Жасур Ҳакимов)
73'  Миржалол Жумаев (Жасур Ҳасанов)
76'  Зоҳир Пиримов (Аббосбек Жумақулов)
83'  Жаба Липартия


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика