UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

«Қўқон-1912»: Болалар футболига эьтибор жиддий Янгиликлар

«Қўқон-1912»: Болалар футболига эьтибор жиддий

Теглар :  Қўқон-1912
«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти болалар футболига жиддий эьтибор қаратмоқда. Ҳозирги кунда жамоа қошида бир неча футбол мактаблари фаолият юритмоқда.

Қўқон шаҳар атрофидаги туманларда ҳам 4та футбол мактаблари ташкил қилинган бўлиб бу мактабларда футболсевар ешлар ўзлари севган спорт тури билан шуғулланишмоқда. Шундай мактаблардан бири Учўприк туманидаги Катта-қашқар қишлоғида ташкил қилинган. Куни кеча шу қишлоқда футбол бўйича Республика очиқ турнири ташкил қилинди. Бу мусобақа «Кексаларни эъзозлаш йили» ва Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишланди. Мусобақада Республикамизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан 2002, 2003 йилда туғилган болалардан иборат жами 10та жамоа қатнашмоқда. Турнирни ташкил қилишда Учкўприклик футбол фидоийлари Э. Орипов ва Б Зиевуддиновларнинг ҳам ҳиссалари катта бўлди. Турнирда «Марғилон», «Бағдод», «Олимпик» (Тошкент), «Учкўприк», «Ангрен», «Қўқон-1912», «Навбаҳор»(Наманган), «БЎСМ-2»(Тошкент), «ГФСШМ»(Тошкент) ҳамда «Катта-қашқар» жамоалари иштирок этишмоқда.


Катта-қашқар қишлоғи ўйингоҳида бўлиб ўтаетган турнирнинг очилиш маросимида «Қўқон-1912» футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов  иштирок этди. Толипов Республикамизда болалар спортига хусусан футболга муҳтарам юртбошимиз томонидан юксак эьтибор қаратилаетгани ва «Қўқон-1912»жамоаси келажакда асосан маҳаллий ешларга ишониши ҳақида гапириб ўтди. Бундай имкониятлардан эса болажонларимиз унумли фойдаланишлари кераклигини уқтирдилар ва турнирни очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг жамоалар қурьа асосида 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларга киришиб кетишди. Дастлабки кунлардаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Марғилон»-«Бағдод»  1:1,  «Қўқон-1912»-«Навбаҳор»  5:1 ,
«Катта-қашқар»- «БЎСМ-2»  6:2  «Бағдод» - «Олимпик»  0:3
«Марғилон»- «Ангрен»  2:1  «Учкўприк» - «Марғилон» 2:2
«Олимпик»- «Ангрен»  2:0  «Қўқон-1912»- «БЎСМ-2» 7:0
«Навбаҳор»- «Катта-қашқар» 2:3  «БЎСМ-2»- «ГФСШМ» 5:1


Кеча эса иштирокчи болажонларни табриклаш учун Катта-қашқар қишлоқ ўйингоҳига  «Қўқон-1912» жамоасининг асосий таркиб футболчилари ва раҳбарлари келишди. Футболчилар ёш укаларига мастер-класс ўтказиб беришди. Сўнгра жамоа аьзолари иккига бўлинган ҳолда  футбол ўйнашди. Бу маҳорат дарслари кичик футболчиларда олам –олам таасурот қолдирди. Болажонлар ўзлари севган футболчилар билан енма-ен бўлганларидан хурсанд бўлдилар.  Тажрибали футболчилар Носир Отақўзиев, Игорь Голбан, Алексей Николаев, Азиз Тўхтабоев, Маъруф Зокиржонов ва дарвозабон Азиз Ашуровнинг ажойиб зарба ва сейвларини  болажонлар қарсаклар билан олқишлаб туришди. Бу учрашув болажонларга олам-олам қувонч бахш этди.

Турнир бугун ва эртага ҳам давом этади. Биз кичик футболчиларнинг барчаларига омад тилаймиз.  


Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика