UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  5 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4

“Қўқон-1912” Баҳром Ҳакимовни табриклайди Янгиликлар

“Қўқон-1912” Баҳром Ҳакимовни табриклайди

Қўқонлик футбол мутахассиси Баҳром Ҳакимовни танимаган футбол ишқибози бўлмаса керак. Мураббийлик фаолияти давомида ўзидан яхши ном қолдирган Баҳром Мамажонович яқинда 60 ёшини қарши олди.
1992 йили Қўқоннинг “Темирйўлчи” жамоасини бошқарган Ҳакимов кейинчалик МҲСК, “Андижон”, “Насаф”, “Динамо”, “Тўпаланг”, “Шўртан”, “Хоразм”, “Аланга” ва “УзДонгЖу” каби жамоаларида ҳам фаолият олиб борди. Баҳром Мамажонович мураббийлик даврида Қўқондан кўплаб иқтидорли футболчиларни, хусусан Нўъмон Ҳасанов, Рустам Абдуллаев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Мухтор Қурбонов ҳамда Бахтиёр Ашурматов каби ўйинчиларни катта футболда кашф этгани билан ҳамон кўпчиликни ёдида.

Шунингдек Ҳакимов 2000 йили Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” номига сазовор бўлган!

Шу фурсатдан фойдаланиб Баҳром Мамажоновични ушбу қутлуғ кунда биз кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари ва “Қўқон-1912” футбол клуби номидан табриклаймиз!

Юбиляримизга, узоқ-умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз! Баҳром Мамажонович Сизнинг Қўқон футболи равнақи йўлида қилган мехнатларингизни жамоамиз ҳеч қачон унутмайди ва доимо қадрлайди!

Сизга яна бир бор Яратгандан соғлиқ сўраб, келгусида ҳам мана шундай юбилей тўйларингизни нишонлашни ният қиламиз!

“Қўқон-1912” футбол клуби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика