"Қўқон-1912" 9 январь куни "Нефтчи" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
7 янв 2014, 20:00
Қўқонликлар ҳам тайёргарликк зўр беришган.
Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Таркибда асосан ўтган йилги футболчилар иштирок этмоқда. Шунингдек Жалил Кимсанов ва Нодир Ашурматов ҳам йиғинга келиб қўшилган.

Айтишларича жамоа 9 январь (пайшанба) куни "Нефтчи" билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Мазкур ўйин Фарғонада ўтиши режалаштирилмоқда.

Шундан кейин "Қўқон-1912"нинг йиғини пойтахтга кўчади. У ерда бир қатор янги футболчилар жамоа машғулотларига келиб қўшилади.

Шунингдек 2-7 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган анънавий турнир Фарғона вилояти ҳокими Кубоги мусобақасида ҳам Тоҳир Кападзе жамоаси иштирок этадиган бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›