UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  6 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  34 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  20 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5

Қизиқ: Суперлигада биринчи давра тугамасиданоқ 50% жамоаларда мураббийлар алмашди Янгиликлар

Қизиқ: Суперлигада биринчи давра тугамасиданоқ 50% жамоаларда мураббийлар алмашди

Суперлиганинг жорий мавсумида ҳали биринчи давра тугамасиданоқ жамоаларнинг тенг ярмида мураббийлар алмаштирилди.

Ҳали биринчи давра тугашига бир тур қолганида 14 жамоадан 7тасида мураббийлар истеъфога чиқарилди.


Истеъфога чиқарилган мураббийлар:

"Сўғдиёна" — Сергей Лушан

"Бухоро" — Бахтиёр Ашурматов 

"Андижон" — Ильдар Сакаев 

"Қўқон-1912" — Нўъмон Ҳасанов

"Локомотив" — Андрей Фёдоров 

"Навбаҳор" — Андрей Канчельскис

"Сурхон" — Андрей Микляев 


Айни пайтда фақатгина АГМК, "Пахтакор", "Насаф", "Динамо", "Металлург", "Бунёдкор" ва "Қизилқум"да мураббий алмашгани йўқ. Қолган жамоалар чемпионат аввалидаги мураббийларни истеъфога чиқариб, уларнинг ўрнига бошқа мутахассисларни жалб этишди.

"Сўғдиёна" — Улуғбек Бақоев

"Бухоро" — Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон)

"Андижон" — Александр Хомяков (Россия)

"Қўқон-1912" — Азиз Тўхтабоев

"Локомотив" — Самвел Бабаян 

"Навбаҳор" — Деян Журжевич (Сербия)

"Сурхон" — Бахтиёр Ашурматов (ҳали расман эълон қилингани йўқ)


Қайд этиш керакки, чемпионат Олий лигадан Суперлигага ўзгаргач фақатгина "Насаф", "Қизилқум"  ва "Пахтакор" мураббийни алмаштиргани йўқ. Қолган барча жамоаларда бу вақт ичида қатор мураббийлар ўзгартирилди. Олий лиганинг охирги мавсумида ва Суперлигада фаолият кўрсатиб келаётган Рўзиқул Бердиев, Ҳамиджон Актамов ва Шота Арвеладзе узлуксиз мунтазам ишлаб келаётган мутахассислар саналишмоқда.

Шунингдек, Суперлигада Андрей Микляев, Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов биттадан кўп жамоаларда ишлашга улгуришди. Микляев "Локо"дан сўнг маълум вақт "Сурхон"ни бошқарди. Улуғбек Бақоев ўтган йили "Бухоро" ва жорий мавсумда "Сўғдиёна"да ишламоқда. Бахтиёр Ашурматов эса АГМК ва "Бухоро"дан кейин эндиликда "Сурхон" бошқарувига ўтиши кутилмоқда.

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика