UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"Қизилқум"дан етакчилар кетишда давом этади: Навбат Байдуллаев ва Григалашвилига Янгиликлар

"Қизилқум"дан етакчилар кетишда давом этади: Навбат Байдуллаев ва Григалашвилига

"Қизилқум" жамоаси сардори Эркин Байдуллаев Олмалиқнинг АГМК клубига ўтишга яқин турибди.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилмоқда.

"Қизилқум"га 2016 йилги мавсумнинг ёзги қисмида қўшилган Эркин Байдуллаев жамоадан кетишга қарор қилган. Байдуллаев роппа-роса 3 йиллик фаолияти давомида "Қизилқум"нинг сардори ва етакчисига айланганди. 

Таянч зонаси вакилининг хизматига Олмалиқнинг АГМК жамоаси қизиқмоқда. Томонлар музокараларга киришишган ва оғзаки келишувга эришилган. Бугун эрталаб футболчи Тошкентда АГМК учун тиббий кўрикдан ўтди. Тез орада футболчининг трансфери масаласи расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, "Қизилқум"нинг грузиялик легионери ва асосий юлдузи Элгужа Григалашвили ҳам тез орада клубдан кетиши кутилмоқда. Футболчи фаолиятини Навоийда давом эттирмоқчи эмас. Ҳозирча Элгужа мавсумнинг иккинчи қисмини қаерда ўтказиши маълум эмас. Лекин унинг хизматларига Олмалиқнинг АГМК томонидан қизиқиш мавжуд. Айни дамда таътилни ўз юртида ўтказаётган футболчи Ўзбекистонга қайтганидан сўнг кейинги фаолиятини давом эттиришини ҳал қилади.

Қайд этиш керакки, жамоадан кетаётган "Қизилқум"нинг таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев навоийликлар сафида 3 йил давомида умумий ҳисобда 86 ўйин ўтказган ва 2та гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар жамоадан жорий трансфер ойнаси очилишидан аввал марказий ярим ҳимоячи Элдор Бойматов кетгани ҳамда жамоанинг яна бир легионери Медина Смит ҳам тарк этиб, яқин орада "Локомотив" таркибига қўшилиши ҳақида хабар бергандик.

Элдор Бойматов “Қизилқум”ни тарк этди 

"Қизилкум" легионери Медина Смит ва "Навбаҳор" футболчиси Остон Ўрунов деярли "Локомотив"да! 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика