UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  6 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  25 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  12 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  7 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  8 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0

"Қизилқум" жамоаси Латвия чемпионини мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Қизилқум" жамоаси Латвия чемпионини мағлубиятга учратди

Шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида охирги синов-назорат учрашувини ўтказди.
Унда кончилар Латвиянинг амалдаги чемпиони — "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари билан куч синашди.

Шу ўринда икки оғиз рақиб жамоа ҳақида.  "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари Латвия миллий чемпионатининг олти ( 2006, 2007, 2008, 2011, 2013, 2014 йиллар) карра чемпиони саналади. Жамоа Европа чемпионлар лигаси учрашувлари қатнашчиси. Таркибида нафақат Латвия, балки Литва, Грузия, Нигерия, Мавритания каби мамлакат футболчилари ҳам тўп суради.

Учрашувда бош мураббий Юрий Лукин энг сара таркибни майдонга туширди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб навоийликлар катта ташаббусга эга бўлишди.

33-дақиқада майдоннинг ўнг қанотидан Феруз Бобоқуловнинг ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатган тўпини Вячеслав Шевченко рақиб дарвозаси тўрига жойлади ва ҳисобни очди — 1:0.

Орадан олти дақиқага ўтгач, украиналик ҳужумчи яна бир бор ўзини кўрсатди. Жарима майдончаси ташқарисидан дарвозадан чамаси ўн саккиз метрлар узоқликдан Вячеслав Шевченко дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга олди — 2:0.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам майдонда шиддатли кураш давом этди. Аммо ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Мазкур ўйинда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов (сардор), Жумаев Ғайрат, Андрей Деркач, Алишер Саноев, Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченко.

Захирадан майдонга тушганлар:  Алишер Холиқов, Асқаржон Муҳиддинов, Жамшид Шоҳназаров, Фаррух Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 18 февралдан бошланган Туркия йиғини доирасида кунига икки маҳалдан машғулотлар уюштирди.

Шунингдек, йиғин доирасида кончилар олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Сиде ва Белек шаҳарчаларида ўтган синов-назорат баҳсларида навоийликлар "Ростов" (Россия), "Карпати" (Украина), "Қайсар" (Қозоғистон), "Оқжетпес" (Қозоғистон), "Локарно" (Швейцария), "Вентспилис" (Латвия) жамоаларига қарши ўйнади. Бу ўйинлар "Қизилқум" жамоасининг янги мавсум арафасида ўз таркибини ва ўйин услубини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз, албатта.

Анталия йиғини 4 мартга қадар давом этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика