UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  87 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  2 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

«Қизилқум» жамоаси 18 февраль куни Туркияга йўл олади Янгиликлар

«Қизилқум» жамоаси 18 февраль куни Туркияга йўл олади

Шу кунларда янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган «Қизилқум» жамоаси аъзолари машғулотларни Навоий шаҳрида давом эттирмоқда.
Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этишади. Машғулотлар 18 февралдан 4 мартга қадар давом эттиши белгиланган.

Мазкур йиғин доирасида кончилар Анталияда Украина, Руминия, Қозоғистон, Россия, Белоруссия ва Польша футбол клублари билан синов-назорат учрашувларида майдонга тушишади. Йиғинга мураббийлар штаби йигирма беш нафар футболчи билан йўл олишни режалаштирган.

Янги мавсум олдидан «Қизилқум» жамоасини ярим ҳимоячилар Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, ҳужумчи Наврўзбек Алимовлар тарк этганлигини хабар қилгандик. Айни пайтда жамоа машғулотларида украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач («Машъал»), ҳужумчи Вячеслав Шевченко («Биркиркара», Мальта)лар иштирок этяпти.  Шунингдек, ўтган мавсумда бошқа жамоаларда тўп сурган ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов («Бухоро»), Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошев («Оқтепа»)лар ҳам кончилар таркибида кўрикдан ўтишяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» жамоаси аъзолари 17 февраль куни пойтахтимизда тўпланади ва эртаси куни Туркияга сафар қиладилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика