

Салкам бир ойга яқин давом этган йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарлигини ошириш ва ўйин амалиётига катта эътибор қаратилди. Жамоа Суперлигада иштирок этаётган “Навбаҳор” (2 марта- 1:2, 1:3), “Сўғдиёна” (2:1), “Бухоро” (0:2), “Металлург” (2:2), “Қўқон-1912” (1:1), “Нефтчи” (1:1), Про лига вакиллари “Андижон” (3:1), “Машъал” (2:0), “Оқтепа” (4:1), Тожикистоннинг “Истиқлол” (1:1) клублари билан назорат учрашувларини ўтказди.
Бугун “Қизилқум” футболчилари Тошкентдан Навоийга қайтиб келишади ва мавсумнинг илк учрашувига ҳозирликни давом эттиришади.
“Қизилқум” Супер лиганинг 1-турини Навоийда 1 март куни амалдаги мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан ўтказади.



