"Қизилқум" тажрибали ҳимоячи билан шартнома имзолади

Khoja
11 янв 2024, 16:54
"Қизилқум" дан навбатдаги трансфер.

Икки маротаба Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби, фаолияти давомида Тошкентнинг "Локомотив", Бекободнинг "Металлург", Олмалиқнинг ОКМК, Муборакнинг "Машъал" ҳамда Малайзиянинг "Шри Поханг" жамоаларида тўп тепган тажрибали ҳимоячи Шерзод Файзиев эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.

 Футболчи билан клуб раҳбарияти бир йиллик битим имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum

Сўнгги янгиликлар

Барча ›