"Қизилқум": Табриклаймиз, қутлаймиз!

Narzulla Saydullayev
22 окт 2016
Бугун “Қизилқум” (Навоий) футбол клуби ярим ҳимоячиси Нодирхон Камоловнинг таввалуд куни.

Бу футболчи 2011 йил Мексикада ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ўйинлари билан мухлисларга жуда яхши таниш. Иқтидорли ва умидли ярим ҳимоячи бугун ўзининг йигирма икки ёшини қарши олмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қизилқум” ПФК маъмурияти, жамоа аъзолари ва кўп сонли мухлислар номидан Нордирхон Камоловни туғилган куни билан чин юракдан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва катта футболда улкан ютуқлар тилаймиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz