

Эътиборли томони шундаки, “Қизилқум” ўзаро ўйинлар тарихида сўнгги марта 2002 йилги мавсумда (09.06.2002. “Самарқанд”- “Қизилқум” 0:2) Самарқандда майдон эгаларини мағлуб этганди. Орадан 15 йил ўтиб, “Қизилқум” яна Самарқанддан ғалаба билан қайтадиган бўлди.
Умуман олганда навоийлик мухлислар жорий мавсумда жамоаларининг Олий лигадаги ғалабасини нақд 50 кун кутишди. Ҳамиджон Актамов бошқарувидаги жамоа сўнгги марта Олий лиганинг 5-тури доирасида 6 апрель куни сафарда “Бунёдкор”ни (1:0) таслим этганди. Орадан роппа роса 50 кун ўтиб, “Қизилқум” яна (сафарда) ғалаба қозонишга эришди.
“Қизилқум” матбуот хизмати.



